Бугун 3 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Камбағал оилаларга кредит ажратиш тартиби белгиланди

Камбағал оилаларга кредит ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (612-сон, 30.09.2025 й.) билан “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларга кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

✅ Низом “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” АТБ томонидан камбағал оилаларга қуйидагиларни сотиб олиш учун кредитлар ажратиш тартибини белгилайди:

▪️ ноутбук;
▪️ тадбиркорликни бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари;
▪️ кўчма дўкон, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситалар.

📝 Дастур доирасида кредит аризалари қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки, зарур ҳолларда, “маҳалла еттилиги” кўмаги асосида платформа орқали тақдим этилади.

⏳ Аризалар скоринг баҳолаш натижаларига кўра 1 иш кунида кўриб чиқиш учун қабул қилинади.

📙 Бириктирилган раҳбар аризани 5 иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.

📑 Ўрганиш натижаси бўйича фотоҳисобот ва кредит ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосани платформага жойлаштиради.

💸 Қарз олувчиларга кредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги фоиз ставкасида устама ҳақ тўлаш шарти билан қуйидагича ажратилади:

🔹 15 млн сўмгача бўлган 1 та ноутбук сотиб олиш учун 5 йилгача муддатга 2 йил имтиёзли давр билан;

🔹 тадбиркорликни бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йилгача муддатга бўлиб тўлаш шарти билан.

Киритилди: 20:55 02.10.2025. Ўқилди: 460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!