Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Калифорниядаги ёнғинлар туфайли 26 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

A A A
Калифорниядаги ёнғинлар туфайли 26 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

АҚШнинг Калифорния штатининг Бутте ҳудудида шу ҳафта бошида содир бўлган ёнғинлар туфайли 26 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.

CBS маълумотларига кўра, минтақавий шериф идораси Калифорния шимолидаги Бaтте ҳудудида 2 июль куни содир бўлган ёнғинлар ҳақида баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, ёнғин туфайли 26 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилишга қарор қилинган.

Калифорния губернатори Гэвин Нюсом минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилингани ҳақида расман маълум қилди.

Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан ҳимоя қилиш департаменти ёнғин оқибатида саккиз нафар ўт ўчирувчи жабрланганини, унинг сабаблари ҳозирча маълум эмаслигини маълум қилди.

Киритилди: 13:56 05.07.2024. Ўқилди: 912 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!