Калифорния шимолидаги 5 миллиондан ортиқ аҳоли пайшанба куни содир бўлган 7,0 магнитудали зилзиладан сўнг цунами хавфи ҳақида огоҳлантирилди.
АҚШ Геологик хизмати (USGS) маълумотларига кўра, Калифорния шимолидаги Гумбольдт округидаги Ферндейла шаҳри яқинида 10:44 да кучли зилзила содир бўлган.
АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати маълумотларига кўра, цунами ҳақида огоҳлантириш Орегон штатидан Сан-Франсиско кўрфазига қадар чўзилган.
Шимолий Калифорния соҳиллари, шунингдек, Марказий водийда яшовчилар зилзилани ҳис қилишган.
Зарар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Сан-Франсиско кўрфази ҳудуди тезкор транзити (BART) тизими Сан-Франсиско ва Окленд ўртасидаги денгиз ости туннель бўйлаб барча йўналишларда поездлар қатновини тўхтатди, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.