АҚШнинг Калифорния штатида содир бўлган сув тошқини оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Forbes журнали маълум қилди.
Штатнинг жанубий қисмида ёмғирли об-ҳаво ҳукм сурди, кучли шамол тезлиги 40 м/с дан ошди. Калифорния шимолида кучли қор ёғмоқда.
Кучли об-ҳаво туфайли штатдаги 110 мингдан ортиқ мижоз Рождество арафасида электрсиз қолган. Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом Лос-Анжелес ва унинг атрофидаги баъзи туманларда фавқулодда ҳолат эълон қилди.