Лос-Анжелесдаги ўрмон ёнғинлари оқибатида уйларидан айрилган минглаб одамлар орасида бир қатор машҳур кўнгилочар юлдузлар ҳам бор.
Парис Ҳилтон, Билли Кристал, Кери Элвес, Рикки Лейк ва Даен Уоррен каби таниқли шахслар Калифорниянинг энг нуфузли ҳудудларида авж олган ёнғинлар сабабли уларнинг уй-жойлари ёниб кетганини тасдиқлашди.
Марк Ҳамилл, Жамес Wоодс ва Мандй Мооре каби бошқа машҳур актёрлар ҳам уйларини тарк этишга мажбур бўлганликларини маълум қилишди.
Голливуднинг асосий йиллик тадбирлари, жумладан, Танқидчилар танлови мукофотлари 12-январдан 26-январга қайта режалаштирилди.