Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Кафедан икки дона телевизор ҳамда кузатув камера хотирасини ўғирлаган шахс аниқланди

A A A
Кафедан икки дона телевизор ҳамда кузатув камера хотирасини ўғирлаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳрида фуқаро Ж.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 29 август куни номаълум шахс Яссавий кўчасида жойлашган кафега ғайриқонуний равишда кириб, кафеда бўлган нархи 600 АҚШ долларлик 2-дона “LG” ва “SONI” русумли телевизорлар ҳамда кузатув камерасини хотирасини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Д.Т содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Киритилди: 09:03 20.09.2022. Ўқилди: 2543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!