Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Каъба атрофида сузган одам (фото)

A A A
Каъба атрофида сузган одам (фото)

Баҳрайнлик Али ал-Авадий 1941 йилда Каъба атрофида сузгани учун машҳур бўлиб кетган эди.

Ўшанда бир ҳафта давом этган ёмғирлар оқибатида Масжидул Ҳаромни сув босган, Маккада ўқийдиган 12 ёшли Авадий эса дўстлари ва устозлари билан тавоф учун келган эди. Сузишни яхши кўрадиган Авадий дўстларига тавофни сузган ҳолда қилишни таклиф этди ва буни ўзи бошлаб берди. Ана ўшанда у фототасвирларга муҳрланди.

Али ал-Авадий 77 ёшида вафот этган.

Айтиш керакки, Масжидул Ҳаромда дренаж тизими ўрнатилгунга қадар сув тошқинлари тез-тез кузатилган, аммо одам сузадиган даражада сув йиғилиши камдан-кам бўлган.

Manba: kun.uz

Киритилди: 16:29 27.06.2018. Ўқилди: 4303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар