Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

ЖССТ Хитойда метапневмовирус тарқалиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан изоҳ берди

ЖССТ Хитойда метапневмовирус тарқалиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан изоҳ берди

Хитойда метапневмовирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият ўтган ҳафтадан бошлаб хавотирларга сабаб бўлиб келаётганди.

🖥 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу ҳолат юзасидан ўз баёнотини эълон қилди.

📌 Унда қайд этилишича, Хитой шифохоналари беморлар билан тўлгани ҳақидаги хабарлар асоссиз. Буни мамлакат расмийлари ҳам тасдиқлади.

‼️ Қолаверса, ЖССТга бу давлатда ноодатий касалликларнинг эпидемиологик кўтарилиши юзасидан ҳеч қандай хабар келиб тушмаган. Ҳудудда қайд этилаётган метапневмовирус билан боғлиқ ҳозирги ҳолат эса мавсумий меъёрда.

💬 “Ҳеч қандай фавқулодда ҳолатлар кузатилмаган. Рўйхатга олинаётган ўткир респиратор вирусли инфекциялар, шу жумладан, метапневмовирус даражаси қиш мавсуми учун кутилган чегарадан ошгани йўқ”, — дейилади ЖССТ баёнотида.

🔎 Умуман, айни пайтда ташкилот дунё бўйлаб нафас йўллари касалликлари динамикасини диққат билан кузатишда давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Киритилди: Бугун 01:40. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!