Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

ЖССТ хавотирда: маймун чечаги тобора кенг тарқалмоқда

A A A
ЖССТ хавотирда: маймун чечаги тобора кенг тарқалмоқда

Кейинги ойларда дунёда mpox (маймун чечаги) вируси яна фаоллашган. Эпидемия ўчоқлари аниқланган мамлакатлар сони — 26 та. Касалланиш кўрсаткичлари Африка, Европа, Жанубий ва Шимолий Америка минтақаларида, айниқса, юқори.

Хасталикнинг янги штаммидан Конго Демократик Республикаси аҳолиси энг кўп азият чекяпти. Улар орасида болалар ҳам кўп. Шу туфайли мамлакатда кичик ёшли беморлар ўртасида ўлим даражаси 10 фоиз ошган.

Хавотирли жиҳати, эпидемия бошқа минтақалар бўйлаб ҳам тарқалиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса бунинг олдини олиш ҳаракатида.

Хусусан, кеча ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус мазкур хавф омили туфайли ташкилотнинг халқаро мустақил экспертлардан таркиб топган фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси йиғилишини чақиришга қарор қилди.

Ушбу йиғилишда эпидемиянинг глобал хавф даражаси таҳлил қилиниб, уни соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат, деб эълон қилиш масаласи кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, маймун чечаги эпидемияси бўйича эълон қилинган сўнгги фавқулодда ҳолат 2022 йилнинг июлидан 2023 йил май ойигача давом этганди.

Киритилди: 10:00 09.08.2024. Ўқилди: 1180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!