Бугун 6 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ЖССТ ўз ходимлари сонини қисқартиради

ЖССТ ўз ходимлари сонини қисқартиради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўз иш кўламини ва ходимлар сонини, шу жумладан, юқори бошқарув даражасида қисқартиришни кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бундай чоралар энг йирик ҳомий бўлган АҚШнинг ташкилотдан чиқиши фонида молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар туфайли кўриб чиқилмоқда.

ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус ўз баёнотида Вашингтоннинг қарори мудофаа харажатларини ошириш учун бошқа мамлакатларнинг ёрдамини қисқартириш билан биргаликда "вазиятни сезиларли даражада оғирлаштирганини" таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШни ЖССТдан чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. АҚШ раҳбари маъмурияти ўз қарорини "COVID-19 пандемиясига нотўғри муносабат" ҳамда бошқа глобал соғлиқни сақлаш инқирозлари билан изоҳлади.

Киритилди: 11:34 30.03.2025. Ўқилди: 619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!