Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

ЖССТ: Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда

ЖССТ: Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда

Дунёда инфекцияларнинг антибиотикларга чидамли турлари кўпаймоқда. Бу эса инсоният ҳаёти, саломатлиги ва эпидемиологик вазият учун жиддий таҳдиддир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус ўз баёнотида ушбу глобал муаммо ҳақида тўхталиб, супербактериялар сайёрамиз бўйича ҳар йили 1,3 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлаётганини қайд этди.

Дориларга чидамли бактерия, вирус, замбуруғ ва паразитлар кўпайиши қатор хасталикларни даволаш жараёнини қийинлаштиради ёки муолажа имкониятини йўққа чиқаради. Шу тариқа супербактериялар пайдо бўлиши жадаллашиши мумкин.

ЖССТ раҳбари бу муаммога қарши курашишда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Микробларга қарши чидамлилик бўйича сиёсий декларацияда белгиланган устувор мақсадлар дастуриламал бўлишини қайд этди.

Бунинг учун ҳукуматлар саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш, ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирларини кўришлари керак.

Эслатиб ўтамиз: экспертлар ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилгача дори-дармонларга чидамли инфекциялар 39,1 миллион инсоннинг ҳаётига зомин бўлиши, қолаверса, бу билан боғлиқ патологиялар туфайли 169 миллион ўлим ҳолати юз бериши прогноз қилинмоқда.

Киритилди: Бугун 17:42. Ўқилди: 225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!