Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ЖССТ маймунчечак туфайли фавқулодда йиғилиш чақирди

ЖССТ маймунчечак туфайли фавқулодда йиғилиш чақирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебреесус маймунчечак тарқалиши фонида халқаро экспертларнинг фавқулодда йиғилишини чақирди.

Маймунчечак Конго Демократик Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳам тарқалаётгани боис ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси эпидемия соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолатлигини аниқлаш мақсадида имкон қадар тезроқ тўпланади.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият ЖССТ эълон қилиши мумкин бўлган энг юқори огоҳлантириш ҳисобланади. Бу орқали Тедрос Гебреесус Халқаро тиббий қоидалар асосида фавқулодда чоралар кўриш ташаббусини илгари сура олади.

Маймунчечак — бу касалланган ҳайвонлардан инсонга юқадиган инфекцион касаллик. Вирус одамдан одамга яқин жисмоний алоқа орқали юқиши мумкин.

Ушбу касаллик илк бор 1970 йилда Конго Декоратик Республикасида аниқланган бўлиб, унга чалинган одамларнинг тана ҳарорати кўтарилиб кетади ва мушак оғриқлари кузатилади. 2022 йил майда маймунчечак билан касалланиш ҳолати кескин ошиб кетганди.

Киритилди: 06:55 08.08.2024. Ўқилди: 1325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!