Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилишича, Руандада 13 киши Марбург иситмасидан вафот этган.
Ташкилот маълумотларига кўра, шу кунгача мамлакатда жами 58 та касаллик ҳолати қайд этилган.
"Ўлим ҳолатлари 22% ни ташкил қилади", дейилади нашр.
Қайд этилишича, иситма билан касалланганлар орасида 15 нафари тузалиб кетган.