Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

ЖССТ коронавирус пандемияси ҳақида тарқалаётган ёлғон хабарларнинг хавфи тўғрисида огоҳлантирди

ЖССТ коронавирус пандемияси ҳақида тарқалаётган ёлғон хабарларнинг хавфи тўғрисида огоҳлантирди

COVID-19 пандемияси ҳақидаги ёлғон хабарлар касалликнинг ўзичалик хавф туғдиради. Сабаби, одамлар ёлғон маълумотларга ишониб ўзбошимчалик билан даволанишни бошлайди ва ўзларига зарар етказади. Бу ҳақда ЖССТ Бош директори Тедрос Адханом Гебрейсус огоҳлантирди.

“Коронавирус дунё бўйлаб тарқалиши билан у ҳақда ёлғон хабарлар, миш-мишлар, ёлғон маълумот ва дезинформациялар авжига чиқди. Нотўғри маълумотлар стигматизацияни кучайтирди. Бу ҳолат муҳтожларга ёрдам кўрсатилишига тўсиқ бўлмоқда”, деб таъкидлади у.

Бундан ташқари, ЖССТ раҳбари коронавирус тўғрисида миш-миш ва исботланмаган маълумотлар тарқатмасликка чақирди. Бу ҳолат тиббиёт ходимларига, алоҳида шахсларга ёки аҳолининг заиф гуруҳларига, масалан, қочоқларга нисбатан шафқатсизлик қўлланилишига олиб келганини алоҳида таъкидлади. Гебрейсус, одамлар ўзбошимчалик билан даволанмаслиги шарт эканини билдирди.

Киритилди: 04:30 26.09.2020. Ўқилди: 1878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!