Гидроксихлорохин препарати коронавирусни даволовчи воситаси сифатида ишлатилмаслиги керак. Худди шундай баёнот билан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари чиқишди.
“Covid-19” бўлмаган одамларда инфекцияни олдини олиш учун яллиғланишга қарши гидроксихлорохин препаратидан фойдаланмаслик керак», дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, ушбу препаратни самарадорлигини аниқлаш мақсадида ЖССТ олтита тадқиқот ўтказган ва уларда олти мингдан ортиқ одамни жалб этилган.
Олинган далилларга кўра, гидроксихлорохин ўлим ва касалхонага ётқизилиш кўрсаткичларини пасайтирмаган ва аксинча зарарли таъсир хавфини ошириши мумкин.