2025 йилда безгакка қарши кураш учун АҚШ томонидан ажратиладиган маблағлар тугаши сабабли дунё бўйлаб 107 мингга яқин одам ҳалок бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.
"Сўнгги йигирма йил ичида Қўшма Штатлар безгакка қарши курашда энг йирик икки томонлама донорга айланди ва бу тахминан 2,2 миллиард касаллик ва 12,7 миллион ўлимнинг олдини олишга ёрдам берди. Агар молиялаштиришда узилишлар давом этса, бу йилнинг ўзида биз яна 15 миллион безгак касаллиги ва 107 минг ўлимни кўришимиз мумкин, бу эса ўн беш йиллик тараққиётни йўқ қилади" - деди Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган брифингда.