Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адҳаном Гебреесус Исроилнинг босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Ғазода Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик Қочқинларга ёрдам Агентлиги (UNRWA) фаолиятини тақиқлаш режаларини Х-даги постида танқид қилди.
UNRWA Фаластин ичида ва ундан ташқарида яшовчи 6 миллионга яқин фаластинлик қочқинларни қўллаб-қувватлайди, улар мактаблар, бирламчи соғлиқни сақлаш марказлари ва бошқа ижтимоий хизматлар каби тўғридан-тўғри хизматлар кўрсатади.
UNRWA дунё мамлакатлари - БМТ аъзолари томонидан фаластинликларнинг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун ташкил этилган ва у 70 йилдан ортиқ вақт давомида шундай қилди», деди Тедрос.