Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Жозе Моуриньо: "Мен "Реал"ни яхши кўраман, лекин..."

Жозе Моуриньо: "Мен "Реал"ни яхши кўраман, лекин..."

"Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар лигасининг "Реал"га қарши ўйини ҳақида фикр билдирди. Плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолиш учун лиссабонликлар ғалаба қозониши керак.

"Мен Арбелоа қаерга бормасин, ҳаммаси яхши бўлишини истайман. "Реал" ҳар қандай мураббий билан муваффақиятли бўлишини истайман. Мен "Реал"ни ва Арбелоани жуда яхши кўраман. Аммо шу билан бирга, улар эртага ёмон ўйнашини истайман," - деди Моуриньо матбуот анжумани давомида журналистларга.

"Бенфика" ва "Реал" ўйини 28 январь куни Тошкент вақти билан 01:00да бошлайди.

Киритилди: 23:48 27.01.2026. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!