Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Жойнамозда шайтоннинг расми бўлса...

A A A
Жойнамозда шайтоннинг расми бўлса...

Савол:

Ассалому алайкум, “YouTube” тармоғида “Жойнамозда шайтон расми бор, эҳтиёт бўлинглар!” деган мазмундаги видеоларни кўрдим ва жойнамозимни кўриб шу видеода кўрсатилгандек эканлигини билдим. Бир қарашда оддий гул нақш, лекин видеони кўргач шайтон тургандек туюла бошлади. Нима қилишим керак?

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Ҳозир ким нимани билса, тушунса интернет сарҳадларида тарқатиб ётибди. Айрим диний масалаларда ҳам ана шундай масъулиятсизлик билан тайёрланган материаллар ёйилмоқда. Бунга баъзи маҳсулотларнинг ҳалол ё ҳаром экани ҳақидаги "фатво"лар ва сиз айтгандек огоҳлантиришлар мисол бўлади.

Лекин нима бўлганда ҳам, жойнамоз намозхонларнинг хушуъ ва хузуъларига таъсир ўтказмаслиги ва хаёлини олмаслиги керак. Шунинг учун тасвир ва нақшларсиз жойнамозлардан фойдаланишингиз афзал.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Киритилди: 14:45 11.01.2020. Ўқилди: 12048 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!