Бугун 22 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жорий йилнинг биринчи чорагида 2 216 дона, умумий қиймати 260,8 млрд. сўмлик техника лизингга етказиб берилди

Жорий йилнинг биринчи чорагида 2 216 дона, умумий қиймати 260,8 млрд. сўмлик техника лизингга етказиб берилди

Жорий йилнинг биринчи чорагида 2 216 дона, умумий қиймати 260,8 млрд. сўмлик техника лизингга етказиб берилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Мирзаева маълум қилди.

“Ўзагролизинг” АЖга жорий йилда лизинг олувчиларга 10 500 дона ёки ўтган йилга нисбатан қарийб 7 баробар кўп техникалар етказиб бериш вазифаси қўйилди.

Жорий йилнинг феврал ойида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўзагролизинг” АЖ ўртасида уч томонлама қайта кредитлаш битими имзоланди ва 30 млн. долларлик Жаҳон банки кредит линияси очилди.

Бугунги кун ҳолатига ушбу кредит линияси ҳисобидан дастлабки 282 дона юқори унумли техникаларни молиялаштиришга рухсат берилиб, 210 млрд сўмлик маблағлар техника ишлаб чиқарувчиларга тўлаб берилди.

Ҳозирги кунда республикамизда ишлаб чиқарилган ва зарур сертификатга эга бўлган ҳар қандай қишлоқ хўжалиги техникасини 10 йил муддатгача, лизинг маржаси 19 фоиздан ошмаган ҳолда лизинг асосида етказиб берилади.

Киритилди: 11:52 18.04.2024. Ўқилди: 454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!