Бугун 17 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жорий йилнинг 15 апрелидан педагог кадрлар учун малака синовлари бошланади

Жорий йилнинг 15 апрелидан педагог кадрлар учун малака синовлари бошланади

АОКАда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2023 йилги якуний сарҳисоб ҳамда жорий йилда вазирлик тизимидаги педагогларни аттестациядан ўтказиш жараёнлари ҳақида маълумот берилди:

🟢Малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ва 100 баллик тизимда баҳоланади.

🟢Биринчи босқичда – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси (80 балл), иккинчи босқичда – педагогик маҳоратини (20 балл) баҳолаш тартиби жорий қилинмоқда.

🟢Ҳар иккала босқич ҳам компьютерда реал вақт режимида (онлайн) ўтказилади. Биринчи босқичда педагогларнинг мутахассислик фани бўйича 35 та ҳамда касбий стандартларига оид 5 та тест саволлари, иккинчи босқичида эса педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида 10 та савол-топшириқ берилади.

🟢Тоифа бериш жараёнларига ташқи аралашувнинг олди олиниб, инсон омили минималлаштирилган.

🟢2025 йил 1 январга қадар малака тоифаларини бериш тизимини ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказиш орқали педагог кадрларга халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш амалиёти йўлга қўйилади.

🟢Бунда халқаро стандартлар асосида малака сертификатини олган педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан
70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.

🟢Аттестация натижасига кўра педагог кадрларнинг ойлик иш ҳақларига киритиладиган ўзгаришлар автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилиши учун UzASBO ёки бошқа молиявий ҳисоб-китоб дастурларига юборилади.

Киритилди: 15:27 01.04.2024. Ўқилди: 1324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!