Жорий йилда аҳолини ичимлик суви ва марказлашган оқова сув билан таъминлашга 22 та лойиҳа доирасида 278 млн доллар қарз маблағлари ўзлаштирилиши белгиланган.
АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов ичимлик суви таъминоти йўналишида халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар ҳақида маълумот берди:
Жорий йилнинг январ-июнь ойларида 106 млн 700 минг доллар инвестициялар ўзлаштирилиб, прогноз 101,2 фоизга бажарилди.
Ўтган 6 ой мобайнида 103,5 км ичимлик суви тармоғи, 1 та сув тақсимлаш иншооти ҳамда 3,5 км оқова сув тармоғи ва 2 та оқова сув насос станцияси қурилди.
Жорий йилда халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида 300 км ичимлик ва 80 км оқова сув тармоғи ҳамда 14 та ичимлик ва 19 та оқова сув иншооти қурилади ва реконструкция қилинади.