Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Жордан Хендерсон кейинги мавсумда мерсисайдликлар сафида қолишга қарор қилди

A A A
Жордан Хендерсон кейинги мавсумда мерсисайдликлар сафида қолишга қарор қилди

"Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон кейинги мавсумда мерсисайдликлар сафида қолишга қарор қилди.

Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард бошқарувидаги Саудиянинг “Ал-Иттифоқ” клубига ўтмайди. Хабарларга кўра, Хендерсон бошқа клубларнинг қизиқишига қарамай, бор эътиборини "Ливерпуль"да ўйнашга қаратган. Ярим ҳимоячининг сўзларига кўра, унинг инглиз гранди учун ўйини Гарет Саутгейтнинг бўлажак Европа чемпионати - 2024 учун қайдномасига киришга ёрдам беради.

Жордан Хендерсон 2011 йилдан буён “Ливерпуль” сафида тўп тепмоқда. "Қизиллар" таркибида ярим ҳимоячи Чемпионлар лигаси, Англия Премьер-лигаси, шунингдек, барча мумкин бўлган кубок мусобақаларида ғолиб чиқди.

Киритилди: 20:44 12.07.2023. Ўқилди: 1439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!