Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жонни Депп "Instagram"да. Унинг фойдаланувчилари сони 3 миллиондан ошди

Жонни Депп "Instagram"да. Унинг фойдаланувчилари сони 3 миллиондан ошди

Таниқли Голливуд актёри Жонни Депп "Instagram"да рўйхатдан ўтди. Бир сутка ичида унинг саҳифасига икки миллион киши обуна бўлди. Актёр бунга қадар ҳеч қайси ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтмаган эди.

«Ҳаммага салом. Сизлар учун қизиқарли нарса тайёрлаяпман. Менга бир дақиқа беринг», — деб ёзди Депп ўзининг биринчи пости остига.

Актёрнинг биринчи пости 1,2 миллионтадан ортиқ «лайк» тўплаган. Унга 88,5 минг киши изоҳ қолдирган.

Кейинроқ Депп фолловерларига 8 дақиқалик видеони тақдим этди. Актёр ушбу видеода ижтимоий тармоқда пайдо бўлиши сабабини айтган. 

«Мен аввал ҳеч қачон бундай қилмагандим. Ҳозир эса мулоқот қилиш пайти келди. Сабаби ушбу кўринмас душман хавфи фожиаларга олиб келмоқда ва кўплаб инсонларни ҳаётдан олиб кетди», — дейди Жонни Депп.

Актёр, шунингдек, бу мураккаб даврда инсонларни бир-бирига ғамхўрлик қилишга ҳамда ижодий ишлар билан машғул бўлишга чақирди.

Видео қарийб 4,5 миллион марта томоша қилинган.

Киритилди: 04:00 20.04.2020. Ўқилди: 2779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!