Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жондорда товламачи қиз қўлга олинди

Жондорда товламачи қиз қўлга олинди

Жондор тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, тезкор ходимлар томонидан олинган хабар асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида Ромитан туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган қиз, ўзга бир фуқаро билан ўрталаридаги ишқий муносабатларни унинг оила аъзоларига ошкор қилиш билан қўрқитиб, Жондор тумани Қозикент маҳалласида жойлашган “Зиё” кафесида ундан 330.000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан товламачи қизга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:01 04.09.2021. Ўқилди: 3144 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!