Бугун 30 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жон Жонс фаолиятини якунлашини эълон қилди

Жон Жонс фаолиятини якунлашини эълон қилди

Оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони, америкалик аралаш яккакураш устаси Жон Жонс яна битта жангдан сўнг карьерасига якун ясайди.

У 17 ноябрь куни UFC 309 турнирининг марказий жангида Стипе Миочичга қарши октагонга кўтарилади.

"Боунс"нинг ўзи бу фаолиятидаги сўнгги жанг бўлишини эълон қилди:

"Йил якунига етганидан кейин мен бошқа ҳеч қачон ишлашга мажбур бўлмайман. 37 ёшимда нафақага чиқаман. Ғалаба!", деб ёзди Жонс ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Маълумот ўрнида, 37 ёшли Жон ҳозирга қадар фаолияти давомида 28 та жанг ўтказиб, 27 ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.

Киритилди: 23:10 17.09.2024. Ўқилди: 1262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!