Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Johnson & Johnson” АҚШга 1 миллиард долларлик 100 миллион доза COVID-19 вакцинасини етказиб беради

“Johnson & Johnson” АҚШга 1 миллиард долларлик 100 миллион доза COVID-19 вакцинасини етказиб беради

Тиббий маҳсулотларнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси “Johnson & Johnson”  АҚШ ҳукуматига CОVID-19 вакциналарини етказиб бериш бўйича миллиардлаб долларлик келишувга эришди, деб хабар беради "Интерфакс".

Компания баёнотида қайд этилишича, “Johnson & Johnson” АҚШга 100 миллион дозада тажрибавий CОVID-19 вакцинасини етказиб бериш учун 1 миллиард доллардан кўпроқ бўлган келишувга эришган.

Маълумотларга кўра, бошқа компаниялардан фарқли ўлароқ, “Johnson & Johnson” келишувнинг аниқ миқдорни маълум қилмаган.

Аммо «Barron’s» нашри томонидан таъкидланишича, вакцинасининг битта дозаси нархи тахминан 10 долларни ташкил қилиши мумкин.

 

 

Киритилди: 05:30 06.08.2020. Ўқилди: 2245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!