Бугун 16 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Жо Байден президентлик давридаги асосий ютуқларини санаб ўтди

Жо Байден президентлик давридаги асосий ютуқларини санаб ўтди

АҚШ Президенти Жо Байден ўзининг видолашув нутқида президентлик давридаги асосий ютуқларини санаб ўтди:

— Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича режа ишлаб чиқиш ва сулҳ келишувига эришиш;
— NATO'ни мустаҳкамлаш ва Украинанинг мустақиллигини сақлаб қолиш;
— Хитойни глобал рақобатда, хусусан сунъий интеллект соҳасида ортда қолдириш;
— Доналд Трампга ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш;
— Президентларнинг лавозимдаги жиноятлар учун жавобгарликдан қочмаслигини таъминлаш учун конституцияни ўзгартириш таклифини илгари суриш;
— Демократияга олигархия ва "техник-саноат комплекси" таҳдидини тан олиш.

Байден, шунингдек, ўз фаолиятининг натижалари фақат ўн йилликлар ўтиб кўзга ташланишини таъкидлади. Унинг мурожаатида Россия тилга олинмади.

Киритилди: Бугун 10:50. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!