Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жиззахда йўқолиб қолган 5 яшар бола топилди

Жиззахда йўқолиб қолган 5 яшар бола топилди

Жорий йилнинг 6 январь куни Жиззах шаҳрида яшовчи аёл ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, “Сайилжой” маҳалласида адашиб қолган болани топиб олганини билдиради. Ушбу хабар асосида ҳудудга масъул катта профилактика инспектори, катта лейтенант Тоғай Муқимов аёлдан болани қабул қилиб олди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизматининг "ANIQ.UZ"га маълум қилишича, бола ҳудуддаги мактабгача таълим муассасасидан чиқиб кетган. Ёмғир туфайли кийимлари ивиб кетган болакай шаҳар кўчаларида қарийб 2 километр йўлни босиб ўтади. Ҳеч ким унга диққат қаратмаган ёки эътибор қилишни истамаган.

Жиззах шаҳрида яшовчи тадбиркор Феруза Пўлатовага дуч келиб қолмаганида болакай балки бундан-да кўпроқ йўл юришига тўғри келармиди? Қисқаси, Феруза Пўлатова болани профилактика инспекторига топширди. Суҳбат давомида 5 ёшли Муҳаммадбобур ўзи ва отасининг исмини айта олди, холос.

Табиийки, Муҳаммадбобурнинг топилиши унинг яқинларига қувонч бағишлади.

Фуқаро инсонийлигини намойиш этди, ички ишлар ходими эса ўз хизмат вазифасини бажарган. Аммо ҳаммамиз ҳам масалага шу тарзда ёндашган бўлармидик? Шундай бўлганида совуқда енгил кийинган бола 2 километрга яқин йўлни босиб ўтган бўлармиди?

Хуллас, яхшилар кўмаги билан бола соғ-саломат ота-онасининг бағрига қайтди.

Киритилди: 10:10 08.01.2020. Ўқилди: 2391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!