Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Жиззахда ўғирланган "номер" тақиб, 292 марта қоида бузган Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

A A A
Жиззахда ўғирланган "номер" тақиб, 292 марта қоида бузган Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ИИВ ЖХД ЙҲХ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 июль куни Тошкент-Термиз халқаро йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан ўтган қисмида сирена ва мигалка ёқиб келаётган Malibu-2 машинаси инспекторлар томонидан тўхтатилган.

Автомобиль текшириб кўрилганда унга тақилган давлат рақами мазкур машинага тегишли эмаслиги аниқланган. Шунингдек, машина юкхонасидан яна бир жуфт давлат рақамлари топилган.

Бундан ташқари, машинанинг олд ойнаси ноқонуний равишда қорайтирилиб олингани аниқланган. Шундан сўнг ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина жарима майдончасига жойлаштирилган.

Дастлабки суриштирувларга кўра, машинадаги давлат рақами 2022 йил 4 август куни Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган устахоналарнинг биридан ўғирлаб кетилгани маълум бўлган. Ўғирланган давлат рақами Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаронинг Nexia машинасига тегишли экани ойдинлашган.

Маълум бўлишича, ўғирланган давлат рақамлари қарийб бир йил давомида Toyota Prado, Trаcker, Malibu-2, Lacetti ва Nexia-3 машиналарига тақилган ва 2022 йил 4 августдан 2023 йил 10 июлга қадар улар томонидан 292 марта тезлик қоидалари бузилган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 20:20 12.07.2023. Ўқилди: 1681 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!