Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жиззахда таниш аёлнинг уйида тунаб қолган эркак жиноятга қўл урди

Жиззахда таниш аёлнинг уйида тунаб қолган эркак жиноятга қўл урди

С.Ковулов (исми шарифи ўзгартирилган) хавфли рецидивист бўла туриб, 2022 йил 17 февраль куни Мирзачўл тумани “Мустақиллик” МФЙда яшовчи фуқаро И.Комилованинг уйига меҳмонга келиб, ўша куни тунда ушбу хонадонда тунаб қолиб, И.Комиловага тегишли бўлган бозор баҳоси 8.500.000 сўм бўлган 2 жуфт тилла сирғаси ва 4 дона тилла узукларини ўғирлаб чиқиб, Тошкент шаҳридаги бозорга олиб бориб, С.Самановга ушбу тилла тақинчоқлар ўғирланган эканлигини айтмасдан сотиб юбориб, тушган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжига ишлатиб юборган.

Суд мажлисида С.Ковулов айбига иқрорлик билдирмаган бўлсада, унинг айби жабрланувчи ва гувоҳларнинг иш ҳолатини тасдиқлаб берган кўрсатувлари, жабрланувчининг аризаси, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомалари ва унга илова қилинган фотосуратлар, юзлаштириш баённомалари ҳамда судда текширилган бошқа далиллар билан исботланди.

Суд томонидан С.Ковуловга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 60-моддаси тартибида 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мазкур жиноят иши Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилиб, С.Ковуловга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.

Лутфулла Мамаражабов,

Жиззах вилоят судининг судьяси

Киритилди: 18:30 24.11.2022. Ўқилди: 5897 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!