Ўзэнергоинспекция Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида “SH. G. G.” МЧЖга қарашли АЁҚШда Аи-80 маркали автобензин ёқилғиси лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.
Ушбу қоидабузарликлар натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида (16,4 млн сўм) жарима қўлланилди.
1️⃣ Қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.