Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан доимий тарзда назорат рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг май-июн ойларида олиб борилган рейдлар давомида ковул ўсимлигидан ноқонуний фойдаланиш, шикаст етказиш билан боғлиқ 13 та ҳолат аниқланди. Мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этганларга нисбатан эса маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 15 миллион 630 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. Шунингдек, табиатга 557 минг зарар етказилгани ҳисобланиб, ҳуқуқбузарлар жами 16 миллион 187 минг сўм тўлаши белгиланди.
Унутманг!
Экология вазирлиги табиий ресурслар, хусусан, ўсимликлардан ноқонуний тарзда фойдаланиш қатъий жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатиб ўтади. Шунингдек, юртдошларимизни табиатга бефарқ бўлмасликка, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик назоратини кучайтиришга чақиради.