Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жиззахда Isuzu Nexia-2 билан тўқнашди. Nexia-2'дагилардан ҳеч ким тирик қолмади (ВИДЕО)

Жиззахда Isuzu Nexia-2 билан тўқнашди. Nexia-2'дагилардан ҳеч ким тирик қолмади (ВИДЕО)

5 август куни 4Р-36 Жиззах-Фориш автомобил йўлининг Фориш тумани ҳудудидан ўтган 46-километрида мудҳиш ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда "Kun.uz" ёзмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 1976 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи шахс бошқарувидаги Isuzu Жиззах–Фориш йўналишда ҳаракатланиб кетаётганда ҳайдовчи ухлаб қолган.

Натижада юк машинаси қарама-қарши йўналишдан келаётган, Фориш туманида яшовчи шахс бошқарувидаги Nexia-2 машинасига урилган.

Оқибатда Nexia-2 ҳайдовчиси ва унда йўловчи сифатида кетаётган тўрт нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Киритилди: 17:56 06.08.2022. Ўқилди: 9172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!