Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Жиззахда фуқаронинг моли қудуққа тушиб кетди

Жиззахда фуқаронинг моли қудуққа тушиб кетди

Қора моли 10 метрлик қудуққа тушиб кетган фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди.

Бу ҳақда Жиззах вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Шу йилнинг 29 июль куни соат 11:20да Жиззах вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Ғаллаорол тумани «Аламли» МФЙ Ҳамид Олимжон кўчасида яшовчи фуқаро томонидан яшаш хонадони ҳовлисидаги 10 метр чуқурликдаги қудуққа қора моли тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.

Хабарга асосан Жиззах вилоят ФВБси Ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб борди. Қутқарув гуруҳининг саъй ҳаракатлари билан фуқаронинг қора моли қудуқдан чиқариб олинди.

Киритилди: 06:10 30.07.2024. Ўқилди: 683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!