Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жиззахда бир мушт бир эркакнинг ўлимига сабаб бўлди

Жиззахда бир мушт бир эркакнинг ўлимига сабаб бўлди

Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги чойхонада 24 июль куни маст ҳолда бўлган икки кишининг жанжали ўлим билан якунланди.

Маълум қилинишича, соат 16:00 да Дўстлик тумани Алишер Навоий МФЙда жойлашган чойхонада икки эркак ўртасида келишмовчилик юзага келган. Оқибатда Арнасой тумани Бўстон маҳалласида яшовчи фуқаро маст ҳолатда «Наврўз» маҳалласида истиқомат қилувчи эркакнинг юзига бир марта уриб, воқеа жойидан яширинган.

Оқибатда жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган ёрдамга қарамай, вафот этган. Марҳумнинг ўлимига бош мия жароҳати, бош мияга қон қуйилиши сабаб бўлган.

Воқеа жойидан яширинган гумонланувчи ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд вилояти ҳудудида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ Тегов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 104-модда (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумотларга кўра, гумонланувчи 2019 йилда транспорт воситасини олиб қочгани учун суд ҳукми билан 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этилиб, 2022 йилнинг майида жазо тури «ахлоқ тузатиш» жазосига айлантирилган.

Киритилди: 11:48 30.07.2022. Ўқилди: 2896 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!