Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жиззахда 3 та машина иштирокида даҳшатли ЙТҲ: Ҳайдовчи ва йўловчи машина ичида ёниб кетди (+фото)

A A A
Жиззахда 3 та машина иштирокида даҳшатли ЙТҲ: Ҳайдовчи ва йўловчи машина ичида ёниб кетди (+фото)

2020 йилнинг 09 сентябрь куни соат тахминан 18:30 да Шароф Рашидов тумани Хайробод МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўли “Тошкент-Самарқанд” йўналишининг 997 километрида “Lacetti” русумли автомашина катта тезликда ҳаракатланиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган бошқа бир “Lacetti” русумли автомашинанинг чап ён томонига  урилиб, йўлни бўлиб турган бетон тўсиқни бузиб ўтиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган “Kia” русумли юк автомашинаси билан тўқнашган. 

 

Жиззахда 3 та машина иштирокида аянчли ЙТҲ: Фуқаролар машина ичида ёниб кетди (фото)

Жиззахда 3 та машина иштирокида даҳшатли ЙТҲ: Ҳайдовчи ва йўловчи машина ичида ёниб кетди (+фото)

Жиззахда 3 та машина иштирокида даҳшатли ЙТҲ: Ҳайдовчи ва йўловчи машина ичида ёниб кетди (+фото)

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг бирламчи маълумотларига кўра, катта тезликда ҳаракатланиб келган “Lacetti” автомашинасида ёнғин келиб чиққан, автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи ҳодиса жойда вафот этган.

Қолган 3 нафар йўловчилар тиббий муассасасига ётқизилган, иккинчи “Lacetti” русумли автомашина йўл четида ағдарилиб кетган, автомашинада бўлган ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳатлари олмаган, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келган “Kia” юк автомашина ҳайдовчиси ҳам тан жароҳатлари олмаган.

Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.

Киритилди: 09:37 10.09.2020. Ўқилди: 9116 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!