Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жиззах ва Тошкент вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси фош этилди

A A A
Жиззах ва Тошкент вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғаллаорол тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган Ғ.Ж. фуқаро М.Х.га 56 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 12 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Д.В. ва Е.Р. фуқаро А.А.га 20 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:19 02.05.2025. Ўқилди: 522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!