Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Жиззах шаҳридаги 81 млрд сўмлик фабрика хатланди

Жиззах шаҳридаги 81 млрд сўмлик фабрика хатланди

Жиззах шаҳридаги «Ип йигурув» фабрикаси 81 миллиард сўмдан зиёд нархга баҳоланган мол-мулк хатланди, деб ёзади Spot.

Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 6 июль ҳамда Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 26 июлдаги ижро варақаларига асосан «ELEGANS TEKS» қўшма корхонасидан солиқ қарздорлиги учун мос равишда 2 миллиард 935 миллион 617 минг 686 сўм ва 616 миллионн 40 минг 415 сўм жами 3 миллиард 551 миллион 658 минг сўм қарздорнинг мол-мулкига қаратиш бўйича қарор чиқарилган.

Шунга асосан, Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар давлат ижроси томонидан қарздорнинг Жиззах шаҳар, Кўтарма МФЙ, Тўқимачилар кўчаси, 7-уйда жойлашган «Ип йигурув» фабрикаси хатланган.

Мазкур бино мустақил баҳолаш компанияси томонидан 81 миллиард 599 миллион 970 минг сўмга баҳоланган.

Киритилди: 17:37 25.10.2018. Ўқилди: 1402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!