Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззах шаҳар ҳокимининг қарорига келтирилган протестни бекор қилдирмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Жиззах шаҳар ҳокимининг қарорига келтирилган протестни бекор қилдирмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Б. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро Б.нинг ишончига кириб, унга Жиззах шаҳар ҳудудида хусусий таълим муассасаси қуриш учун 20 сотих ер майдони ажратиш ҳақидаги шаҳар ҳокими қарорига Жиззах вилоят прокуратураси томонидан келтирилган протестни танишлари орқали бекор қилдириб, унинг номига қайта ҳужжатлаштириб бериш хизмати учун 2 500 АҚШ долларига келишиб, шундан аванс тариқасида 5 млн сўмни олган вақтида ашаёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:48 11.06.2021. Ўқилди: 1619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!