Бугун 19 сентябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Жинсий зўравонликда айбланган мулла ярим-яланғоч ҳолда сўроқ қилинди (видео)

Жинсий зўравонликда айбланган мулла ярим-яланғоч ҳолда сўроқ қилинди (видео)

Тожикистоннинг Мастчоҳ туманида аёл мижозларига нисбатан жинсий тажовузда гумонланиб, икки нафар «табиб» қўлга олинди, деб хабар беради «News.tj».

"Дарё" нашрининг ёзишича, ИИВ матбуот хизмати томонидан тарқатилган кадрларда 35 ёшли Мирзоюсуф Нодиров ярим яланғоч ҳолда сўроқ қилингани тасвирланган.

«Менга кўплаб руҳий носоғлом инсонлар, ёш аёллар ва эркаклар бахт ва омад туморини сўраб мурожаат қилишади. Мен Қуръон оятларини ўқиганимда улар шифо топади», — дейди Нодиров.

Сюжетда таъкидланишича, у ўз туманида истиқомат қиладиган 25 ёшли аёлга тегажоғлиқ қилаётганида қўлга олинган. Нодиров бу орқали ундаги ёвуз руҳларни қувиб чиқаришни ваъда берган.

Мирзоюсуф Нодиров Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра, 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Шунингдек, 13 август куни ушбу туманда истиқомат қилувчи «Девона» лақабли мулла Раҳматулла ҳам қўлга олинган.

«У яширин камера ёрдамида қўлга тушди. Мижоз тергов билан ҳамкорлик қилиб, сеанслардан бирини камерага ёзишга рози бўлган. Видеодан кўриш мумкин, эркак аёлнинг кийимини кўтариб, унинг танасига тегина бошлаган. Раҳматулло томонлар келишувига кўра, қўйиб юборилган. У жабрланувчига 3 минг доллар миқдорида коменсация тўлаган», — дейилади хабарда.

Июль охирида ҳуқуқ-тартибот идоралари Восеъ туманида ҳам бир муллани қўлга олган эди, у бачавозликда айбланган.

44 ёшли Сулаймон Саъдиев экзорцизм билан шуғулланган: у ҳам «жинларни ҳайдаган», фақат болалардан. У ёш қизчаларни уйига алдаб олиб кириб, уларга нисбатан жинсий зўравонликлар амалга оширганини тан олган.

Киритилди: 10:25 17.08.2019. Ўқилди: 13539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!