Исроил ҳужуми бошланганидан бери 420 мингдан ортиқ одам Ливанни тарк этди, 800 мингдан ортиқ ливанлик ўз уйларини тарк этган.
БМТнинг Ливандаги Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳисоботига кўра, Исроилнинг сентябрь ойи охирида бошланган Ливанга ҳужуми ортидан 425 мингга яқин одам Ливанни тарк этган.
«23 сентябрдан буён 425 мингдан ортиқ одам Ливандан Сурияга қочду», — дейилади ҳисоботда.
Ташкилот қайд этишича, яна 16 700 ливанлик Ироққа етиб борган.
Бундан ташқари, ҳисоботда айтилишича, 800 мингдан ортиқ ливанлик ўз уйларини ташлаб кетган.