Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жиноий гуруҳ Папуа-Янги Гвинеянинг чекка қишлоқларида камида 26 кишининг умрига зомин бўлди

Жиноий гуруҳ Папуа-Янги Гвинеянинг чекка қишлоқларида камида 26 кишининг умрига зомин бўлди

Расмийларга кўра, Папуа-Янги Гвинея шимолидаги учта чекка қишлоқда жиноий гуруҳ томонидан камида 26 киши ўдлирлган. Бу ҳақда The Washington Times газетаси хабар қилди. Тинч океани жанубидаги орол давлатидаги сўнгги зўравонликларда саккиз қишлоқ аҳолиси бедарак йўқолган, дейди расмийлар.

“Бу жуда даҳшатли нарса эди. Ҳудудга яқинлашганимда, у ерда болалар, эркаклар ва аёллар борлигини кўрдим. Улар 30 нафар йигитдан иборат гуруҳ томонидан ўлдирилган”, — деди Шарқий Сепик провинсиясидаги полиция қўмондони вазифасини бажарувчи Жеймс Бауген.

Баугеннинг айтишича, қишлоқлардаги барча уйлар ёқиб юборилган, қолган қишлоқ аҳолиси эса жиноятчилардан қўрқиб, полиция бўлимидан бошпана топган.

Киритилди: 15:12 26.07.2024. Ўқилди: 1146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!