5 май куни Тайваннинг шарқий қирғоқлари яқинидаги денгизда 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди.
Reuters агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда оролнинг метеорология хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирча вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилмаган.
Ер ости силкинишлари пойтахт Тайпейда ҳам сезилди, у ерда қисқа муддатга бинолар силкинди. Зилзила эпимаркази қирғоқдан тахминан 30 км узоқликда, ўчоғи 6,6 км чуқурликда жойлашган.
Тайван тектоник плиталарнинг туташган жойида сейсмик фаол зонада жойлашган ва мунтазам равишда зилзилаларга дуч келади. Масалан, 2016 йилда орол жанубида юз берган ер силкинишлари оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 1999 йилда эса 7,3 магнитудали кучли зилзила 2000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган.