Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

ЖИБ Юнусобод туман суди судьялари томонидан ИИВ Академияси курсантлари учун ўқув машғулоти ташкил этилди

ЖИБ Юнусобод туман суди судьялари томонидан ИИВ Академияси курсантлари учун ўқув машғулоти ташкил этилди

Ички ишлар органлари учун мутахассислар тайёрлашнинг мутлақо янги тизимини жорий этишда, назариянинг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш, шунингдек ўқув машғулотларини ташкил қилишда янги таълим технологияларни қўллаш масаласи муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди судьялари томонидан бугун, 14 сентябрь санасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида “Ҳукм. Ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг умумий шартлари” мавзуида бинар-маъруза шаклидаги ўқув машғулотлари ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар берди...

ИИВ Академиясида ўқув жараёнини ташкил қилишда, аудитория машғулотларининг анъанавий турлари билан биргаликда, ўқитишнинг интерфаол усулларига асосланган замонавий шаклларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Роли ўйинлар, вазиятли ўқув машғулотлари, театрлаштирилган дарслар, викторина шаклидаги семинарлар, бинар дарслар ва бошқалар шулар жумласидандир. Улардан бири бўлган Бинар маъруза – маърузанинг бир шакли бўлиб, у моҳиятан ўқув фанининг битта мавзусини ёритишда камида икки маърузачи, яъни назариячи ва амалиётчи ёҳуд иккита педагогнинг ўзаро диалогига асосланади.

Бинар-маърузада, амалиётчилар сифатида Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди раиси Муроджон Мирзажонов, судьялар Ойбек Хайитов, Абдуллажон Муҳиддинов, Аббосхон Шамахмудов ва назариётчилар сифатида ИИВ Академияси жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси бошлиғи Бекзод Рашидов, доцент Абдулла Султонов ўзаро илмий-амалий диалогга киришди.

ИИВ Академиясининг профессор-ўқитувчилари таркиби ва 3-курс курсантлари иштирокида ўтказилган бинар-маъруза машғулотида жиноят процессининг марказий босқичи ҳисобланган суд муҳокамасининг аҳамияти, унинг тузилиши ва мазмуни, ҳукм ва унинг турларига оид масалалар кенг муҳокама қилинди. Мавзу доирасида мутахассислар амалиётда юзага келаётган муаммолар хусусида тўхталиб, ўзаро фикр алмашишди.

Маъруза машғулотининг янгича кўриниши давомида қилинган маърузалар ва чиқишлар барча қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди ва курсантларнинг саволлари ҳамда қизғин баҳс-мунозараларга уланиб кетди.

Бинар-маърузада якунида иштирокчилар ҳамда курсантлар суд муҳокамаси, ҳукм, шунингдек, ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг умумий шартларига оид чуқур ва мустаҳкам билим, кўникмаларга эга бўлдилар.

Киритилди: 13:06 15.09.2021. Ўқилди: 2188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!