Британиялик актриса Лашана Линч янги Жеймс Бонд фильмида бош ролни ўйнайди. Бу ҳақда унинг ўзи журналистларга айтди, деб хабар беради Harperʼs Bazaar.
Линч биринчи марта қора танли 007 агенти бўлади, актриса бу узоқ йиллик ирқий ва гендер стереотипларига қарши курашиш учун имконият эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, у ўзини инқилобий нарсанинг бир қисми каби ҳис қилади.
Биринчи марта Линчнинг янги агент 007га айланиши ҳақидаги маълумотлар 2019 йил апрель ойида пайдо бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Даниэль Крейг 2006 йилдан 2020 йилгача Бонд ролини ўйнаган. Унгача агентни Пирс Броснан, Тимоти Далтон, Рожер Мур, Жорж Лазенби ва Шон Коннери ўйнаган.