Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

“Jetour Т2” Ўзбекистонда: экстремал саёҳатни севувчилар учун кроссоверлар оламидаги инқилоб

“Jetour Т2” Ўзбекистонда: экстремал саёҳатни севувчилар учун кроссоверлар оламидаги инқилоб

17-октябрь куни Ўзбекистонда янги “Jetour Т2” йўлтанламас автомобили тақдимоти бўлиб ўтади.

«Jetour» бренди юртимиз бозорида экстремал саёҳатлар учун кроссоверлар сегментида инқилоб қилишга, янги даврни бошлашга тайёр. Бренд туркумидаги экстремал саёҳатлар учун биринчи кроссовер бўлган «Jetour Т2» ўзида замонавий дизайн ва кучли техник хусусиятларни мужассам этган. Дизайнида тўсиқсиз саёҳат руҳини ифодаловчи «Озодлик йўли» концепцияси акс этади.

«Т2» билан ўзбек автомобиль ишқибозлари ҳашаматли қулайлик ва бошқариш завқини кашф этадилар: юқори сифатли интерьер материалларидан тортиб кенг салонгача — ҳар бир деталь мукаммалликка интилишдан далолат беради.

Jetour Т2нин максимал версияси 2,0 литрли турбо двигатель, режимларни ақлли бошқариш ва дифференциал блокировкалаш хусусиятига эга «BorgWarner XWD» билан жиҳозланган. 6+X режимдаги ақлли бошқарув тизими йўл шароитларини автоматик равишда аниқлаб, ҳайдовчига бир тугмани босиш орқали Ўзбекистон йўналишларига осон мослашиш ва йўлдан ташқари саргузаштлардан баҳраманд бўлиш имконини беради.

Jetour Т2 нинг Ўзбекистон бозорига чиқарилиши бренднинг Марказий Осиёдаги мавқеини мустаҳкамлаш стратегиясида муҳим қадамдир.

Киритилди: 14:38 15.10.2024. Ўқилди: 1413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!