Бугун 10 декабрь, 2022 йил, шанба

O'ZB

Жерар Пике ва Шакира ярашиш арафасида

Жерар Пике ва Шакира ярашиш арафасида

Шакира ва Жерар Пикенинг ажрашиши ҳақидаги хабарлар кенг жамоатчиликни ҳайратда қолдирди. Аммо "Барселона"нинг 35 ёшли ҳимоячиси Шакира билан муносабатларини қайта тиклаш учун ҳаракат қилмоқда. Қайд этилишича, бу иш адвокатлар орқали амалга оширилади. Хонанда Шакира ҳам фарзандлари учун турмуш ўртоғи билан ярашишга қарши эмас.

Шуни қўшимча қилиш керакки, жуфтлик болаларнинг қаерда яшаши ҳақида келиша олмаяпти. Пике оиланинг Барселонада қолишини истайди, Шакира эса Маямига кетишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, аввалроқ колумбиялик юлдуз турмуш ўртоғининг хиёнати сабабли муносабатларга нуқта қўйган эди.

Киритилди: 23:51 12.07.2022. Ўқилди: 5767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!