Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Женевада АҚШнинг тинчлик режаси бўйича музокаралар бошланди

Женевада АҚШнинг тинчлик режаси бўйича музокаралар бошланди

АҚШ, Европа давлатлари ва Украина вакилларидан иборат юқори даражали делегациялар Украинадаги можарони ҳал этишга қаратилган Америка тинчлик режаси бўйича музокараларни давом эттириш мақсадида Женевада учрашди.

Америка делегациясига давлат котиби Марко Рубио раҳбарлик қилмоқда. Таркибда Шаҳароқ уйи махсус вакили Стив Уиткофф ва Армия вазири Дэн Дрисколл ҳам бор. Украина тарафидан музокараларга президент маъмурияти раҳбари Андрей Ермак бошчилик қилмоқда.

🇪🇺 Германия, Франция, Италия ва Буюк Британиянинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари ҳам жараёнда иштирок этади.

Шанба куни Владимир Зеленский бир қатор Европа лидерлари билан телефон орқали мулоқот қилиб, Украина позицияси ҳақида уларни хабардор қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Украина билан келишувга эришиш учун крайний муддат сифатида Миннатдорчилик кунини белгилаган.

21 ноябр куни ОАВ Россия ва Украина ўртасидаги 28 банддан иборат тинчлик шартномаси лойиҳасини эълон қилди. Режада Россияга ҳудудлар ўтиши, Украинанинг блокларга қўшилмаслик мақоми ва Киев учун хавфсизлик кафолатлари назарда тутилган.

Киритилди: Бугун 10:09. Ўқилди: 371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!