Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ЖЧ-2026. Холанд сўнгги дақиқаларда Норвегияни нимчорак финалига олиб чиқди

ЖЧ-2026. Холанд сўнгги дақиқаларда Норвегияни нимчорак финалига олиб чиқди

Жаҳон чемпионати–2026 1/16 финали доирасида Кот-д'Ивуар ва Норвегия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Қизиқарли кечган баҳсда Норвегия 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув АҚШнинг Техас штати, Арлингтон шаҳридаги «Эй-Ти-энд-Ти» стадионида бўлиб ўтди. Бош ҳакам вазифасини венесуэлалик Хесус Валенсуэла бажарди.

Учрашувнинг 39-дақиқасида Антонио Нуса ҳисобни очиб, норвегияликларни олдинга олиб чиқди. 74-дақиқада Амад Диалло ҳисобни тенглаштирди. Учрашув тақдирини эса 86-дақиқада Эрлинг Холанд киритган гол ҳал қилди.

Шу тариқа, Норвегия терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/8 финалига йўл олди. Ушбу босқичда норвегияликлар Бразилия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2026. Финал босқичи. 1/16 финал
30 июнь, 2026 йил
Кот-д'Ивуар — Норвегия — 1:2
Голлар:
Нуса, 39 (0:1), Диалло, 74 (1:1), Холанд, 86 (1:2).

Киритилди: 07:18 01.07.2026. Ўқилди: 1024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!